Хонда жаҳон рекордини ўрнатди
Япониялик футболчи Кейсуке Хонда 5 та қитъада гол урган ягона футболчи бўлиб тарихга кирди.
"Ботафого" таркибидаги дебют учрашувини "Бангу" клубига қарши ўтказган ярим ҳимоячи Жанубий Америкадаги дастлабки голини урди. Хонда бунгача, Осиё, Шимолий Америка, Европа ва Австралияда гол уришни уддасидан чиққан.
2008 йили Япониядан Европага йўл олган 33 ёшли футболчи Голландиянинг "Венло", "Витесс", Россиянинг ЦСКА ва Италиянинг "Милан" клубларида тўп сурган.
У Мексиканинг "Пачука" ва Австралиянинг "Мельбурн Виктори" сафида ҳам фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Хонда 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккита голга муаллифлик қилган.
Фикрлар