Хондани Бразилияда қандай кутиб олишди? (видео)

Бразилиянинг "Ботафого" клуби мухлислари жамоанинг янги аъзоси ҳисобланган Кейсуке Хондани ажойиб тарзда кутиб олишди.

Япониялик футболчи аэропортда юзлаб мухлислар қуршовида қолиб кетди. Уни кўриш учун жуда кўплаб ишқибозлар келишди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Хонда “Ботафого” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва клуб билан йил охиригача шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!