ХОҚ президенти "Токио-2020" Олимпия ўйинларига содиқлигини тасдиқлади

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Ижроия қўмитасининг 27 январда бўлиб ўтган мажлисидан кейин, Қўмитанинг шу йил ёзда "Токио-2020" Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича мажбуриятини тасдиқлади.

Томас Бах мажлисдан кейин, оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда шундай деди: “Биз бутун эътиборимизни Олимпия ва Паралимпия ўйинларини муваффақиятли, хавфсиз ўтказишга қаратганмиз. Кейинги бир неча кун давомида биз халқаро федерациялар ва Миллий олимпия қўмиталари вакиллари билан телефон орқали суҳбатлашдик, спортчиларнинг вакилларидан ҳисоботларини олдик. Бугунги кунда биз уларнинг ҳаммаси, 206 та Миллий олимпия қўмитаси, барча халқаро федерациялар ва спортчилар ана шу Олимпия ўйинларини қўллаб-қувватлаётганликларини яна бир бор ҳис қилдик. Биз худди шундай содиқликни Япония ҳукумати, мусобақа Ташкилий қўмитаси ва Япония Олимпия қўмитасида ҳам кўриб турибмиз”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!