ХОҚ қишки Олимпиадага Ватиканни таклиф қилмоқда

Халқаро Олимпия қўмитаси яқинлашиб келаётган Олимпиадада турли йўналишларда тарихда қоладиган қарорларни қабул қилмоқда. Шулардан бири Жанубий Корея Олимпиадасига тарихда илк бор Ватикан делгациясини таклиф қилгани бўлди.

Делегация келаси ҳафта ХОҚнинг навбатдаги йиғилишида расман иштирок этади. Маълум қилинишича, ушбу делегация Олимпиаданинг очилиш маросимида ҳам иштирок  этади. Делегацияни илгари беш кураш бўйича Олимпиадада қатнашган монсиньор Мелькор де Тока бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, Олимпиада очилиши 9 февраль санасида бўлиб ўтади.