Хорижлик эксперт: Ҳеч қайси ҳимоячи тўп билан югураётган Яхшибоевга етолмаяпти!

Ўз вақтида БАТЭ, “Карпати” ва  “Черноморец” клублари ва Беларусь ёшлар терма жамоасини бошқарган Олег Дулуб ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоевнинг устунликлари ҳақида гапирди.

- Жасурбек Яхшибоевни илгари билмасдик. У чемпионатимизга кометадай кириб келди. “Шахтёр”га ўтганидан кейин ҳам гол уришда давом этмоқда.

Мен у Ўзбекистонда футболга боғлиқ бўлмаган масалалар сабаб ўзини кўрсата олмаган, деб ўйлайман. Жасур – ўзгача футболчи, у тўп билан бизнинг аксарият ҳимоячиларимиздан тез югуради. Бу аниқ факт. “Смолевичи”билан бўлган сўнгги учрашувда ҳам Яхшибоев майдон марказидан бошлаб, рақибларини ортда қолдира бошлади. “Энергетик-БГУ”да ўйнаганида ҳам шундай бўлган. Иккита марказий ҳимоячи тўп билан югураётган Жасурга ета олмаган. Унинг тезлиги Беларусь чемпионати учун ўта юқори. Бунга қўшимча тарзда Жасур чап оёқда кучли зарба бериб, ҳимоячиларга ноқулайлик туғдирмоқда, - деди Олег Дулуб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Otayor Mahsudov
03/08/2020 07:59
Milliy terma jamosida o‘zini ko‘rsata olmasa bunday yugurishni keragi yo‘q
&
Liverpool fan
03/08/2020 08:24
Факат корейс и японлар ёмон югурадидэ
chag'ot city
03/08/2020 14:29
OZ qoldi termada ham o'zini kursatadi agar shunday bolib qolsa nima deymiz ee shunday o'yinchimiz bor ekanku bilmagan ekanmiz deymiz!!!
&
AMUDARYO MANG'IT
03/08/2020 17:52
Endi chaqirsa kerak termaga shu o'ynashi bo'lsa