Хорватия драматик ўйинда Даниядан чорак финал йўлланмасини тортиб олди (видео)

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Шиддатли кечган тўқнашувнинг асосий ва қўшимча таймларида ҳам ғолиб аниқланмагач ҳакам жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф қилди. Футбол лотореясида эса омад хорватияликларга кулиб боқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: