Хорватиянинг Францияга қарши учрашувлардаги ғалабасиз серияси давом этади
УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лигасининг 4-туридан ўрин олган Хорватия ва Франция жамоалари беллашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа, Дешам шогирдлари ҳисобидаги очколар 10 тага етди ва Португалия билан биргаликда гуруҳда пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.
- 90'

Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Льорис жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб қолди.
- 90+'

Ловрен сариқ карточка олди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

Ковачичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон иккинчи урунишда ушлаб олди.
- 83'

Дин ва Гризманн ўз ўринларини Жиру ва Эрнандесга бўшатиб беришмоқда.
- 81'

Люка Динга тиббий ёрдам керак.
- 79'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппе ўзига узатилган тўпни осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 78'

Перишич ўрнига Брадарич майдонга тушмоқда.
- 77'

Погбанинг зарбасини Ливакович оёқлари билан қайтарди. Қайтган тўпни Варан ўзига бўйсундира олмади.
- 74'

Рабьо ўрнига Погба майдонга тушди.
- 72'
Брекалонинг ноаниқ узатмаси сабаб ҳужум тўхтади.
- 69'

Хорватларнинг бурчак зарбаси фойда келтирмади.
- 65'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хорватия ҳисобни тенглаштирди. Влашичдан супер ҳаракатлар. Тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олиб, узоқ бурчакка жойлаб қўйди.
- 63'

Шунингдек, Толиссо ўрнига Камавинга ҳам ўзгартирилди.
- 63'

Марсьяль ўрнига Коман майдонга ташланди.
- 61'

Петкович ўрнига Будимир майдонга туширилди.
- 57'

Уремович сариқ карточка олди.
- 56'

Хорватиялик футболчи тиббий ёрдам қабул қилмоқда.
- 53'
Влашичнинг олис масофадан берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
- 49'
Иккинчи таймда ҳам вазият ўзгармади. Тўп ва ташаббус французларда.
- 47'
Перишич тўп узатган нуқтада жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 46'

Тайм аввалида мезбонларда ўзгариш. Ковачич ва Брекало майдонга ташланди. Пашалич ва Бадель захира ўриндиғидан жой олди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 41'
Влашич тўпни ўзида кўпроқ сақлаб қолди. Қарши ҳужум йўққа чиқди.
- 38'
Тайм сўнгида французлар эҳтиёткорликни асосий планга олиб чиқишмоқда.
- 36'
Жарима майдонига узатилган тўп қўлга текканини хорватлар таъкидлади. Йўқ, ҳакам бундай деб ҳисобламаяпти.
- 34'
Перишичнинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 30'
Пашалич яхши имкониятдан фойдалана олмади. Зарбани ҳимоячилар блоклашга эришди.
- 29'
Тўп назорати энди хорватларга ўтди. Аммо вазиятлар йўқ.
- 26'
Перишичнинг жарима зарбаси ноаниқ кетди.
- 25'
Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Крамарич қоидабузарлик билан тўхтатилди.
- 24'
Французлар рақиб ярим майдонида тўпни назорат қилмоқда.
- 21'
Хорватиянинг ўйинини оқлаб бўлмайди. Мағлуб бўляётганига қарамай, босим уюштириш ҳақида ўйламаяпти ҳам.
- 19'
Марсьяль яхши имкониятни кўкка совурди. Франция ҳамон ҳужум уюштирмоқда.
- 15'

Марсьялнинг голи инобатга олинмайди. Ҳужум вақтида офсайд ҳолати мавжуд.
- 13'
Франция ҳамон штурм уюштирмоқда.
- 9'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн ҳисобни очмоқда. Тезкор гол французларда.
- 5'

Влашичга ҳам сариқ карточка. Куйперс футболчиларни аяб ўтирмаяпти.
- 5'

Динь сариқ карточка ишлаб олишга улгурди.
- 2'
Жарима майдонига узатилган тўпни Льорис ушлаб олди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Миллий мадҳиялар жаранг сочяпти.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Хорватия ва Франция учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.



Комментарии