Хорватлар Мессини тўхтатиш йўлини топгани айтди
Бразилия терма жамоасини сенсацион тарзда жаҳон чемпионатидан чиқариб юборган хорватиялик футболчилар навбатдаги рақиб – Аргентинани ҳам тўхтатиш йўлини билади.
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ярим финалда аргентиналиклар қарши бўладиган баҳс олдидан рақиб етакчиси Лионель Мессини қандай тўхтатмоқчи эканини айтиб берди.
- Биз Мессига қарши ҳимояланашимиз кераклигини биламиз ва бу ишни унга алоҳида ўйинчи бириктириш орқали амалга оширмаймиз. Лео кўп югуради, тўп билан ишлашни яхши кўради. Энг муҳим сифатимиз тартиб-интизом билан ўйнаш бўлади. Агар Бразилия терма жамоаси билан бўлганидек ўйнасак, ҳеч нарсадан қўрқишга ҳожат қолмайди.
Аргетинанинг ўйинини тлил қиламиз. Месси ҳали ҳам уларнинг энг асосий футболчиси, зўр ўйнайди ва жамоани ортида эргаштиради. Уларда бир неча истеъдодли ўйинчилар бор ва улар ҳам жуда хавфли, - деди Златко Далич.
Фикрлар