Хорхе Фоссати: Мен ҳам ўз жамоамда "Пахтакор" услубини жорий қилмоқчиман

"Алоҳида қайд этиш жоиз, ўйин қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди. “Пахтакор” учун янги мавсум бошланмоқда ва рақиб жорий йилда 4 та расмий ўйинда майдонга тушди. Мен келганимдан буён 8 та ўйин ўтказдик ва футболчиларимнинг жисмоний ҳолати ҳақида ҳам ўйлашимиз керак эди.

Дастлабки 10 дақиқа яхши ҳаракат қилдик, тўпа эгалик қилиш борасида ҳам анча яхши кўрсаткичларни қайд этик. Аммо шундан сўнг ташаббусни рақибга бериб қўйдик.

Иккинчи бўлим ҳам деярли шу ссенарий остида кечди. Ўйин олдидан бизда гол киритиш учун кўплаб имкониятларга эга бўламиз деб ўйлаган эдим, бироқ “Пахтакор” ҳам кучли футбол кўрсатди.
Ҳакамлик? Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг вазифамга кирмайди ва бу борада бирор нарса дея олмайман.

Дарвозабоннинг қилиғи? Мен турган жойдан бу ҳолат кўринмади в анима сабабдан Аловаиснинг сариқ карточка олганлигини тушунмадим. Балки тўпни олиб келувчи болакай тўпни атайин кеч олиб келган бўлиши мумкин.

“Пахтакор” – ташкилий жиҳатдан жуда яхши шаклланиб бормоқда. Бугунги ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида “Эйр Форс” ва “Персеполис”га қарши ўйинларини томоша қилдим ва тартибли жамоа эканлигига гувоҳ бўлдим. Мен ҳам ўз жамоамда “Пахтакор” услубини жорий қилмоқчиман", - деди Фоссати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдумурод Исраилов
12/03/2019 20:34
Пахтакор мухлисларини ва узимни ушбу галаба билан табриклайман кейинги уйинда хам омад ёр булсин (узокдан зарбаларни купрок бериш керак).
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
12/03/2019 22:49
Paxtakorga yana xavas qilishni boshlashdi.
Uraaa!!
Olg'a Paxtakor!