Хорхе Масвидал: "Иан Гарри, аёллар сенинг дунёнгни бошқариши керак, бизникини эмас!"
ММА юлдузи Хорхе Масвидал ирландиялик UFC жангчиси Иан Гаррининг баъзи гапларига муносабат билдирди.
"Менимча, Иан нотўғри аудиторияга мурожаат қилмоқда. Унинг айтишича, аёллар дунёни бошқариши керак. Йўқ "Мачадо", аёллар сенинг дунёнгни бошқариши керак, бизга йўл-йўриқ кўрсатиши шарт эмас.
Ўйлашимча, Гарри ҳам шу ҳис-туйғуларга берилиб қарор қабул қилади, чунки унинг қарашлари кўпчилик эркакларникига ўхшамайди. Умид қиламанки, Ислом Махачев уни ҳушидан кетгунча бўғиб, гўдакдек уйқуга жўнатиб юборади", - деди америкалик.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Гарри тўқнашуви 16 август куни "UFC 330" турнирида ўтказилади.

Фикрлар