Хорхе Масвидаль Макгрегор ва Серроне ўртасидаги жангда ким ғолиб бўлишини айтди

  • 8 январь, 2020, 18:24
  • 0
  • MMA

Яримўрта вазн тоифасида BMF соврини соҳиби Хорхе Масвидаль UFC икки дивизионининг собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва Дональд Серроне ўртасидаги жанг борасида ўз тахминларини билдирди.

"Ушбу жанг турли кўринишда бўлиши мумкин. Конор стартда жуда яхши ишлайди. Унда ажойиб тезлик бор ва аниқлик бор.

Шунинг учун, у стартдаёқ Серронени ушлаб олади. Агарда "Ковбой" аввалгидек, партерда ишласа, унда бу Конорга жиддий муаммо бўлиши мумкин.

Аммо, Серроне октагонда урушса, унда Макгрегор дастлабки икки раунд ичида ғалабани қўлга киритади," - деди Масвидаль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!