Хорхе Масвидаль: Нейт Диасга қарши жанг учун дархол шартнома имзолаган бўлардим

UFC жангчиси Хорхе Масвидаль Нейт Диас билан октагонда тўқнаш келиш истаги борлигини билдирди.

“Бу мен хохлаган жанг. Агар, менга Диас билан жанг ўтказиш таклиф этилса, дархол шартномага қўл қўяман.

Юқори даражадаги тўқнашувларни хохлайман. Биламан Нейт бошимни ёриб, жонимни олишга ҳаракат қилади. Бундай тўқнашувлар менга мотивация беради”,- дейди Масвидаль.

Эслатиб ўтамиз: Нейт Диас 17 август куни Анхаймда ташкил этиладиган UFC 241 турнирида Эндтони Петтисга қарши жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!