Хосеп Гвардиола “Сити”нинг энг ашаддий рақибини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоани бошқараётганидон буён энг ашаддий рақиб “Ливерпуль” бўлиб келаётганини тан олди.

Менинг “Манчестер Сити”даги даври тугаганидан кейин фаолиятимдаги асосий рақибим “Ливерпуль” бўлиб қолади.

Улар борган сари бизнинг вазифаларимизни қийинлаштириб келяпти ва барча жабҳаларда биздан яхши ҳаракат қиляпти.

Мен “Сити”га келганимдан бери ҳали ҳеч қайси жамоа “Ливерпуль”чалик рақобат кўрсатмаган.

Албатта, ҳозир “Арсенал” сафга қўшилди, “Ньюкасл” кучайяпти ва “Челси” ривожланиш палласига кирди. Лекин уларга ҳали вақт керак, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!