Хойлунд "Манчестер Юнайтед"га жароҳат билан келган!

"Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси Расмус Хойлунд "Аталанта" билан мавсумолди машғулотдаги жароҳати билан жамоага келди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Шунингдек, Хойлунд ҳали машғулотларга тайёр эмас. 20 ёшли даниялик футболчига формага кириши учун яна икки ҳафта керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Расмус "Манчестер Юнайтед"га 75 миллион еврога тушди, бироқ бонусларни ҳисобга олсак, шартнома келажакда 85 миллион еврогача ошиши мумкин, бу эса данияликни "қизил иблислар" тарихидаги энг қиммат футболчилар бешлигига олиб чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!