Хуан Мартин Дель Потро финал сари дадил одимламоқда
Ads
Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган Америка очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасида мезбон теннисчи Жон Изнер канадалик Милош Раонични 3:6, 6:3, 6:4, 3:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шунингдек, "Катта дубулға" туркумининг ушбу мусобақасида аргентиналик Хуан Мартин дель Потро хорватиялик Борна Чорич устидан 6:4, 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
 
Энди чорак финалда Жон ва Хуан Мартин ўзаро рақобатлашади.