Хулен Лопетеги: Бускетснинг иши ниҳоятда оғир ва машаққатли

Испания терма жамоаси собиқ устози Хулен Лопетеги ўйинларнинг бирини Бускетссиз ўтказди. Унинг ролини эса Саулга ишониб топширди. Ўйиндан сўнг эса у қуйидаги фикрларни билдирди:

- Бускетс шундай пас берадики, сенда қарор қабул қилиш учун етарлича вақт бўлади. Агар орқага тўп оширса, у сен унга яна тўпни қайтариб узатишинг учун дархол очилади. Бордию у олдинга тўпни узатса, демак сен бўш турибсан ва тўп билан бемалол муомала қилишинг мумкин. Бу ниҳоятда қийин ва ақлий жиҳатдан машаққатли вазифа.

Бускетсда буларнинг барчаси табиий амалга ошмоқда. Кокеда ажойиб пас бор, лекин ҳеч қандай қобилият йўқ. Шунинг учун ҳам Россия Бускетснинг ўйинини тўсиб қўйганда (уни ўйин давомида Дзюба ва Смолов кўриқлади) Испаниянинг ўйини бироз сустлади.