Хулен Лопетеги: “Реал”га аниқлик етишмади
Ads

“Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги “Атлетик” клубига қарши (1:1) кечган Ла Лига 4-тур учрашувидан кейин ўз фикрини билдирди.

“Атлетик” кучли прессинг қиладиган ва рақибга муаммо келтирадиган жамоалардан бири. Биринчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, лекин иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик. Беллашув интенсив тарзда ўтди, вазиятларимиз ҳам кўп бўлди, аммо ҳужумни якунлашда аниқлик етишмади. ”

Мен Искога ишонаман. У рақиб ортида бўла туриб, тўпни олиб қўйишга қодир. Айтганимдек, иккинчи бўлимда фаол эдик, бироқ ҳужумни якунлашда муваффақиятсизликка учрадик”, – дея ўз фикрларини билдирди Лопетеги.

Испания чемпионати жорий мавсумида “Реал” илк бор очко йўқотди. Аввалги 3 ўйинда мадридликлар ғалаба қозонишган эди. Айни вақтда “Реал” 10 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.