Хуммельс
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес Германия кубогининг 2-раундида “РБ Лейпциг” жамоасига қарши баҳсда ҳимоячи Матс Хуммельснинг хизматларидан фойдаланмаслиги мумкин. Бу ҳақда Sport1 нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра Хуммельс кеча бўлиб ўтган “Гамбург”га (0:1) қарши меҳмондаги ўйинда жароҳат олган. Ўйиндан кейин ўтказилган тиббий текширувларда Германия терма жамоаси аъзосига бурун бўшлиғида жароҳат аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” “РБ Лейпциг”га қарши 25 октябрь куни сафарда баҳс олиб боради.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ “Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллерни ҳам 1,5 ойга сафдан чиққани ҳақида хабар берилган эди.