Хуммельс сочларини нега сариққа бўяганини айтди (Фото)
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс Бундеслиганинг 16-турида “РБ Лейпциг” жамоасига (3:0) қарши баҳсга сочларини сариқ рангга бўяган ҳолда тушди. Бунга футболчининг гаровда ютқазгани сабаб бўлган.
“Ўйин пайтида рақибим мен уч уринишда уддалай олмаган ишни бир мартадаёқ уддалагани – кегилларни кўпроқ йиқитгани учун ўзаро гаровда ютқазиб қўйдим.
Бу кўринишим мени бироз ғалати кўрсатишидан қўрққандим. Аммо, аксинча бўлганидан ҳурсандман. Фақат бунга кўникишимга бир оз вақт керак.
Турмуш ўртоғим ҳам кўринишим янада хунуклашиб кетишини ўйлаб, чўчиган эди. Лекин, сочим яна бир неча ҳафтадан сўнг ўсиб кетади”, - дейди Германия терма жамоаси аъзоси Bild нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар