Хуршид Ғиёсов истаган пайтда ўзбек клублари билан шартнома имзолаши мумкин
Жанубий Кореянинг "Аньянг" клуби тўп сураётган ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсовнинг шартномаси бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев бу борада ўз фикрини билдириб ўтди.
"Хуршид Ғиёсовнинг "Аньянг" билан шартномаси бекор бўлгани ҳақида хабарлар чиқди.
Агар "Аньянг" клуби футболчини қўйиб юборишга ва бошқа клубга ўтишига қаршилик қилмаса, Ғиёсов хориж жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи сифатида йилнинг исталган даврида Ўзбекистон клуби билан шартнома имзолаши ва уни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишга эришиши мумкин", - деб ёзади Имомхўжаев ўз телеграм саҳифасида.
Фикрлар