Хуршид Ғиёсов: "ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинларда кўп голлар бўлиш сабаби: иккала жамоа ҳам футболни яхши кўради"
Суперлига марказий учрашуви ОКМК ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтди. Унда томонлар дурангга имзо чекиб, бир очкодан бўлишиб олишди. Ўйиндан кейинги Хуршид Ғиёсовнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.
Ўйин яхши ўтди, деб ўйлайман. Энди майдон ўйин даражасига мос бўлмади. "Насаф" кучли жамоа, улар биринчи ўринда кетаётгани ҳам бекордан бекорга эмас. Шунга яраша, яхши қаршилик кўрсатдик.
Биринчи даврада ОКМК 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун ўша баҳсдаги нимани тўғирладики жамоа бир очкони қўлга киритди.
Футбол хатолардан иборат. Бугун кам хато қилганимиз ҳисобига ҳам дуранг натижа қайд этилди.
"Насаф"га қарши ўйинларда доимо кўп голлар урилади. Бу нима билан боғлиқ?
Иккала жамоа футболни яхши кўриб, ўйнаши ва очиқ футбол намойиш қилиши.

Бу мавсумни ОКМК'га нима етишмади?
Бу саволга мен жавоб бера олмайман. Мен футболчиман, майдонга тушиб, ўзимни ишимни қиламан.
Спорт формангиз жуда ҳам яхши ҳолатда, терма жамоа либосида Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳақида ўйлаяпсизми?
Худо хоҳласа. Шундай ниятим бор ва бунга ҳаракат қиламан.



Комментарии