Хушхабар! Азиз Ғаниев машғулотларга қайтди

БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Азиз Ғаниев жароҳатидан аста-секин тиклана бошлади. 

Хабарингиз бор, Дубай клуби бугун чемпионат доирасида "Банияс" меҳмони бўлади. Клуб матбуоти жамоанинг кечги машғулотларидан тақдим этган суратларида легионеримизнинг қайтганини кўриш мумкин. Футболчи ҳозирча якка тартибда шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Ғаниев мусобақанинг 16-туридан ўрин олган "Ал-Ваҳда"га қарши баҳсда жароҳат олганди. Легионеримиз бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди. 

Жорий мавсум 23 ёшли ярим ҳимоячи 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ҳамда ўз номига 4 ассистни ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!