Хушхабар! Екатерина Воронина уч карра Осиё чемпиони!

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Аёллар ўртасида кўпкураш йўналишида иштирок этган Екатерина Воронина олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз 100 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида 14.62 сония (892 очко), баландликка сакрашда 1.77 метр (941), ядро улоқтиришда 13.19 метр (740), 200 метрга югуришда 25.13 сония (875), узунликка сакрашда 6.07 метр (871), найза улоқтиришда 51.87 метр (896) ва 800 метрга югуришда 2:15:68 дақиқа (883) қайд этиб, жами 6098 очко жамғаришга эришди. Ғолиб ва совриндорлар:

1.Екатерина Воронина (Ўзбекистон) – 6098
2.Свапна Барман (Ҳиндистон) – 5840
3.Юки Ямасаки (Япония) – 5696.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
16/07/2023 00:27
Yashavor!