Хушхабар! ЎзМТРК ОЧЛ ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Осиё чемпионлар лигаси юртимиздаги қайси каналда олиб берилиши ҳаммага қизиқ мавзу бўлиб турибди. Маълум қилинишича, ЎзМТРК ОЧЛ ўйинларининг трансфер ҳуқуқини қўлга киритган. 

Бу ҳақда "Спорт" телеканали директори Зоҳид Каримов расмий изоҳ берди. 21:00 да бошланадиган "Насаф" ҳамда ОКМК ўйинлари мухлислар танловига кўра "Спорт" ҳамда "Маҳалла" телеканаллари орқали ЖОНЛИ ЭФИРДА намойиш этилади.

Шунингдек, 23:00 даги "Навбаҳор"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйини ҳам ЖОНЛИ ЭФИРДА томоша қилиш имконияти мавжуд. 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ХОЛМУРОДОВ АМИР
18/09/2023 19:44
Нихоят ажойиб янгилик ЕЧЛ ва Англия премер лигасичи
&
chorvoq
18/09/2023 19:22
Гап йўқ, рахмат МТРК га