Хушхабар! Теннисчимиз Чехиядаги турнир чемпионига айланди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ҳумоюн Султонов Чехия мезбонлик қилган халқаро турнир ғолибига айланди.

Спортчимиз ҳал қилувчи баҳсда АҚШ шарафини ҳимоя қилган Мартин Даммни 3 сетда, 6:7 (10:12), 7:6 (7:5), 6:3 ҳисоби билан мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди. 

Маълумот учун, Султонов бу турнирнинг 3-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси эди. У ярим финалда 1-рақамли ракетка устаси Кальвин Эмеридан 2 сетда устун келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!