Хушёр бўлинг, Хитой Европани энг зўр ўйинчилардан айирмоқда
Ads
 
 
Кейинги пайтда Хитой клублари амалга ошираётган супертрансферлар футбол мухлисларини ҳайратга солиш билан бир қаторда кўпчиликни хавотирга ҳам қўймоқда.
 
Хусусан, айни пайтда Қатарнинг "Ас-Садд" жамоаси таркибида ўйнаётган "Барселона"нинг собиқ сардори Хави Эрнандес ҳам Хитой клубларининг трансфер сиёсати ҳақида жар солди.
 
- Хитой Европани энг яхши футболчилардан айирмоқда, - деди Хави Эрнандес. - Ҳозирнинг ўзида хитойликлар бир қанча зўр футболчиларни қўлга киритди. Улар ўз лойиҳаларини энди бошлашди. Хитой Суперлигасини АҚШ чемпионати билан солиштириб бўлмайди. Америкага фаолиятини якунлаш арафасида турган юлдуз футболчилар йўл олган. Хитойликлар эса кучга тўлган энг зўр ўйинчиларни олмоқда.
 
Дарҳақиқат, "Краснодар"да тўп сурган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиришидан хабарингиз бор. Одил Аҳмедов ва Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Оскарнинг “Шанхай СИПГ” жамоасига бориб қўшилган нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда футбол мухлислари эътиборига тушди.
 
 
Қолаверса, бугун Хитой клублари Англия терма жамоаси ўйинчиси Дели Аллига мисли кўрилмаган маош таклиф қилиши ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.