
Хусниддин Шодмонов ҳакамлик соҳасидаги каръерасини якунлади
Хабарингиз бор, жорий мавсумда бир қанча таниқли ва тажрибали футбол ҳакам ва назоратчиларимиз фаолиятларини тугатишган эди. Кечаги Супер лигага ўтиш ўйин баҳсида яна бир тажрибалик ёрдамчи ҳакамимиз бу мавсум фаолиятини якунлади.
20 йилдан зиёд вақт давомида ҳакамлик соҳасида фаолият кўрсатган, бош ҳакам ёрдамчиси сифатида қатор мавсумлар ўтказган Хусниддин Шодмонов ҳакамликдаги карерасини якунлашга қарор қилди. Финал ҳуштагидан сўнг унга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.
Фикрлар