Хвича Кварацхелия хочсимон боғламларини узиб олгани тасдиқланди
Muhammadqodir Ruzmatov
Қайд этилишича, яқин кунларда Кварацхелия операция қилинади.
«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Хвича Кварацхелиянинг тизза хochсимон боғламлари узилгани расман тасдиқланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Грузиялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши кечган (4:2) учрашувда жароҳат олганди.
Қайд этилишича, яқин кунларда Кварацхелия операция қилинади. Унинг сафга қайтиш муддати ҳозирча аниқ эмас. Бироқ бундай жароҳатдан кейин футболчининг 2027 йил майидан олдин майдонга қайтиши даргумон.
25 ёшли вингер жорий мавсумда барча мусобақаларда 11 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган

Изоҳлар (0)