Хвича Кварацхелияга "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда?
ОАВда "Наполи" ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелияга АПЛ грандлари - "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Неапол клуби спорт директори Кристиан Гинтоли бу хабарга муносабат билдирди.
"Кварацхелияга "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда? Бу ёлғон. Ёлғон!”, - дея қисқача гапирди Италия клуби вакили.
21 ёшли грузиялик ярим ҳимоячи ўтган трансфер ойнасида "Динамо"дан (Батуми) "Наполи"га ўтган эди. У клуб билан 2027 йилнинг ўртасигача амал қиладиган шартнома имзолаган.
Жорий мавсумда Кварацхелия барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва учта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар