Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

XXI асрда "Реал" дарвозасига иккинчи марта бир футболчи 4 та гол урди

"Реал" сенсацион тарзда мағлуб бўлди

Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган "Жирона" - "Реал" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Ўйинда Кастельянос покер қилган бўлса, Винисисус ва Васкес жавоб голини урди.

Шу тариқа Валентин Кастельянос XXI асрда Ла Лигада “Реал” дарвозасига 4 та гол урган биринчи футболчи бўлди.

Чемпионлар лигасида "қироллик клуби"га қарши покер қилган футболчи Роберт Левандовски бўлиб, у 2013 йилда Дортмунднинг "Боруссия"си сафида  бу ишни уддалаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ