Хёнесс:
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти учун курашмоқчи эмас. Бу ҳақда клуб президенти Ули Хёнесс таъкидлаб ўтди.

“Бавария” Верратти учун 100 млн евро тўламайди. Санчес учун ҳам йилига 25 млн евро маош бермайди. Ҳа, агар биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни ният қилган бўлсак, у ҳолда катта маблағ эвазига таркибимизни кусайтиришимиз керак. Бироқ, биз бу борада бефойда ишларни амалга оширмаслигимиз керак”, - дейди  Хёнесс Fox Sports телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мюнхенликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ҳамюртининг имкониятларини жуда юқори баҳолаган ва уни ўз жамоаси сафида кўриш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Верраттига шунингдек Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.