
Ямал 10-рақамни олгани ҳақида гапирди
Каталониянинг "Барселона" клуби қанот ҳужумчиси Ламин Ямал жамоада 10-рақамни олгани ҳақида фикр билдирди.
— "Орқамда 10-рақам бўлиши туфайли босим сезаманми? Мен дарвозага зарба бераётганимда, қайси рақам остида ўйнаётганим ҳақида ўйламайман," — дея 17 ёшли футболчининг сўзларини келтирди Sport.es нашри.
Келаси мавсумда Ламин Ямал 10-рақам остида ҳаракат қилади. Бунгача у 19-рақамда ўйнаган эди.
Ўтган мавсумда Ямал "кўк-анорранглилар" сафида 55 та ўйинда майдонга тушди. Испаниялик футболчи 18 та гол урди ва 25 та голли узатма амалга оширди. Унинг бозор баҳоси 180 миллион еврога тенг.
Фикрлар