Ямал 14 ёшидаёқ “Бавария”га ўтиши мумкин эди. Бироқ…

"Бавария" икки йил аввал Ламин Ямалга қизиққан эди.

Sky Sport хабарига кўра, Мюнхен клуби "Барселона" вингери Ламин Ямалга 14 ёшидаёқ эътибор қаратган. "Бавария"нинг собиқ раҳбарлари Ҳасан Салиҳамиджич ва Марко Неппе уни ўз сафига қўшиб олишмоқчи бўлишган. Улар Ламиннинг "Олтин тўп"ни  қўлга киритадиган даражада талантли деб ҳисоблашган. Ҳатто, унинг иқтидорини Жамол Мусиаладан ҳам устун кўришган.

2022 йилда Мюнхенликларнинг собиқ директори Неппе Ямалнинг ўша пайтдаги агенти Иван де ла Пена билан учрашганди. Бироқ трансфер амалга ошмади, чунки Ламин Ямалнинг ўзи “Барселона”ни тарк этиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!