Ямал аср рекордини ўрнатди

Испания чемпионлиги унвонини ҳимоя қилаётган “Барселона” Ла Лиганинг 26-тури доирасида учрашувда “Вильярреал” футболчилари 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Каталонияликларнинг голларидан учтаси Ламин Ямал киритди, биттаси Роберт Левандовски ҳисобига ёзилди.

Ямал фаолиятидаги биринчи хет-трик унинг номини тарихга киритилишига сабаб бўлди. Ламин 19 ёшгача “топ-5” лигаларида  25 та гол урган биринчи футболчига айланди.

Бу ҳақда Opta Sports хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бу хет-трикдан кейин 18 ёшли футболчи Ла Лигадаги 95 та учрашувда умумий голлари сонини 27 тага етказиб олди.

Жорий мавсумда Ямал барча мусобақаларда 31 ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 13 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!