Ямал “Барса”дан жаҳон даражасидаги ҳужумчи олишни талаб қиляпти

“Барселона” клуби ичида ҳам жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун юқори даражали марказий ҳужумчи сотиб олиш зарурлиги тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, бу масалани кўтараётган асосий ташаббускорлардан бири Ламин Ямалдир. У ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиш учун жамоага жаҳон даражасидаги тўпурар керак, деб ҳисобламоқда.

Клуб раҳбариятининг таъкидлашича, барча турнирларда ғалаба учун курашадиган жамоаларда плеймейкер ва марказий ҳужумчи ўртасидаги боғлиқлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ямал каби вазият яратишга ихтисослашган футболчилар учун ишончли гол ура оладиган ҳужумчи жамоа самарадорлигини кескин оширади. Шу сабабли Ямалнинг сўрови имидж эмас, балки тўлиқ футболий мақсадлар билан боғлиқ.

Жорий мавсумда Ламиннинг ўзи 40 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 16 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!