Ямал “Барса”га зўр ҳужумчи чақиряпти

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолган Маркус Рэшфорд ёзда ўзига янги жамоа топиши лозим. 27 ёшли қанот ҳужумчиси мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Астон Вилла”да ўтказяпти.

Tecno

Маркуснинг ўзи анчадан бери “Барселона”га ўтишни орзу қиляпти. Каталонияликлар ҳам англиялик ҳужумчисига қизиқиш билдирган.

Бу ғояни “Барселона” етакчиси Ламин Ямал ҳам қўллаб қувватлаяпти. El Nacional нашрининг ёзишича, Ямал Рэшфорд билан бир жамоада ўйнаш истагида.

Рэшфорд Каталония клубига кўчиб ўтиш орзусини амалга ошириш учун машҳур агент Пини Захави билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу мутахассис “Барселона” бош мураббийи ХансДитер Флик ва жамоа тўпурари Роберт Левандовски манфаатларини ҳам ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!