Ямал: "Барселона"нинг ҳужум чизиғи энг яхшиларидан бири"

  • 27 декабрь, 2024, 20:52
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ламин Ямал "Барселона" тактикасидаги ўзгаришларни баҳолади. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

- Мухлислар бизнинг ўйинимизни мириқиб томоша қилишади. Биз тўғридан-тўғри ҳужум қиламиз. Агар мен тўпни қанотдан қабул қилиб олсам, мен 100% ўзимда бўламан. Мени ҳаракатланиш эркинлигим чекланмаган.

Эҳтимол, биз мудофаада олдинги йиллардаги каби яхши эмасмиз. Бироқ, ҳужум нуқтаи назаридан бу "Барса"нинг йиллар давомида энг яхши версияларидан биридир, - деди вингер клуб телевидениесига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Трансфермаркт порталининг сўнгги маълумотларига кўра 17 ёшли ҳужумчининг трансфер нархи 30 миллион еврога ўсди ва 180 миллионни ташкил этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!