Ямал "ЖЧ-2026"нинг дастлабки ўйинларида камроқ майдонга тушиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жароҳатдан қайтган ёш ҳужумчи Ламин Ямални мусобақага аста-секин киритиб боришни маъқул кўрди. Чап оёғининг сон қисмида мушак жароҳати билан терма жамоа ихтиёрига келган футболчи 15 июнь куни Кабо-Вердега қарши гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида майдонга 15–20 дақиқага туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
 

Манба маълумотига кўра, Саудия Арабистонига қарши 2-тур баҳси (21 июнь)да Ямал учун 30 дақиқа атрофида ўйин вақти мўлжалланаётгани айтилмоқда. Шунингдек, 27 июнь куни Уругвайга қарши гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида 18 ёшли ҳужумчи асосий таркибдан жой олиши эҳтимоли ҳам бор.
 

Аввалроқ, 11 июнь, пайшанба куни Ламин Ямал умумий гуруҳ билан тўлиқ машғулотларга киришгани хабар қилинган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!