Ямал Ла Лиганинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Испаниялик ёш иқтидор Ламин Ямал Ла Лигада мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

"Барселона"нинг 16 ёшли вингери жорий мавсум Ла Лигада 37та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди. 

2023/24 йилги мавсум якунлари бўйича 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчи мукофотига номзодлар қаторида Пау Кубарси ("Барселона"), Родриго ("Реал"), Нико Уильямс ("Атлетик"), Иан Коуто, Савио Морейра, Мигель Гутиеррес (барчаси "Жирона"дан), Хави Герра («Валенсия»), Жонни Кардозо ("Бетис") ва Такефуса Кубо (“Реал Соьедад”) кабиларни кўришимиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!