Ямаль уни сотиб юборишларини истамаяпти

“Барселона”нинг 17 ёшли ҳужумкор футболчиси Ламин Ямаль бутун фаолиятини ўзини тарбиялаган клубда ўтказишга тайёрлигини билдирди.

- Мен учун бирор клуб 120 миллион евро тўлашини истамайман. Шундай қилинса, мен “Барселона”ни тарк этишимга тўғри келади. Ўзимга қолса, ҳеч қачон жамоадан кетмайман. “Барселона” афсонасига айланмоқчиман, - деди Ламин Ямаль.

Ламин Ямаль ёзда Германияда ўтказилган Европа чемпионатида Испания терма жамоаси чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.

Қитъа чемпионатидан кейин истеъдодли футболчининг трансфер нархи 120 миллион еврога етди. Ламиннинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!