
Ямал ва Гави “Барса”га зўр ўйинчи танлади ва уни олишни талаб қиляпти
El Nacional нашрининг ёзишича, “Барселона”нинг янги авлод юлдузларидан Ламин Ямал ва Гави жамоада “Атлетик” етакчиси Нико Уильямс билан бирга ўйнашни истаяпти.
Бу икки футболчи клуб хўжайини Жоан Лапортадан Никони олиб келишни қатъий сўрамоқда. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам ўз шогирдлари орасида 22 ёшли қанот ҳужумчисини кўришга қарши эмас.
Германиялик мутахассис Нико Уильямс жамоанинг ҳужумкор салоҳиятини ошириши ва Ламин Ямал билан икки қанотдан ҳужум уюштириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиришини таъкидлаяпти.
“Барселона” ўтган ёзда ҳам бильбаоликлар етакчисини олишга уринган эди. Бироқ “Атлетик” белгилаган 58 миллион евро миқдоридаги бадал пули молиявий аҳволи мустаҳкам бўлмаган каталонияликларга оғирлик қилмоқда.
Жоан Лапорта Нико Уильямсни олиш учун “Атлетик” раҳбарияти “Барса”нинг бир неча ўйинчиларини шартномага қўшиш ёки пулни бўлиб тўлаш каби вариантларни таклиф қилмоқчи.
Фикрлар