Ямал захирага олингач, Фликдан ғазабланди
"Барселона" вингери Ламин Ямал “Райо Валекано” билан ўйинда захирага олинганидан норози бўлди. “Райо Валекано” (1:0) билан ўйиннинг 82-дақиқасида Ханси Флик Ямални Маркус Рэшфордга алмаштирди. Аммо бу 18 ёшли испаниялик вингерга ёқмади.
“Барселона” юлдузи майдонда ўз ўрнини бўшатиб бериши кераклигини англаб, ғазабини босолмади.
"Мен ҳар доим... Эй худо, бу жиннилик”, - дея бир неча бор такрорлади Ламин.
Шунга қарамай, Ямал барибир захира ўриндиғига йўл олди ва бироз хотиржам бўлди.
Қизиғи шундаки, аввалроқ "Реал" юлдузи Винисиус Жуниор "қаймоқранглилар"ни Хаби Алонсо бошқарганида ҳам худди шундай муносабат билдирган эди. 2025 йил октябрь ойида бўлиб ўтган “Эл-Класико” вақтида бразилиялик футболчи алмаштирилганидан шунчалик ғазабланганки, дарҳол трибуна остидаги хонага чиқиб кетган.
Фикрлар