Ямалнинг отасига ҳужум қилган шахс қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
"Барселона" вингери Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи пичоқланганидан сўнг касалхонадан чиқди, деб хабар бермоқда "Марcа".
Манбага кўра, ҳозирда Мунирни жароҳатлаган тўрт нафар айбланувчидан учтаси гаров эвазига қамоқдан озод қилинган. Эндиликда улардан икки нафари ҳар ойда икки марта судга мурожаат қилишлари шарт. Шунингдек, уларга Испания ҳудудини тарк этиш ҳам тақиқланган.
Унга тўғридан-тўғри пичоқ билан ҳужум қилган шахс гаров ҳуқуқисиз қамоқда экани таъкидланган. У қотилликка уринишда айбланмоқда. Айбланувчи қилмиши сабабли беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Фикрлар