Асосий мазмунга ўтиш

Ян Вертонген Бельгия термасида 100 та ўйин ўтказган илк футболчига айланди

Akramov
Изоҳлар: 0

“Тоттенхэм” клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Ян Вертонген тарихий натижа қайд этишга муваффақ бўлди.

Футболчи мамлакат термасининг Португалияга қарши (0:0) ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Бу унинг Бельгия термаси сафидаги 100-ўйинига айланди.

Аввалроқ ҳеч қайси бельгиялик футболчи мамлакат термасида 100 ўйин ўтказмаган. Бу борада Вертонген мутлақ рекордчи бўлиб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ