Яна бир "Челси" ҳужумчиси собиқ жамоасига қайтиш ниятида
Ҳужумчи Тимо Вернер "Челси"да қолишни истамаяпти.
"90min" нашри берган хабарга кўра, 26 ёшли ўйинчи собиқ жамоаси "Лейпциг"га қайтишни истамоқда. У мазкур клуб сафида 2016 ва 2020 йиллар оралиғида тўп тепган. Германия терма жамоаси аъзоси Англия грандининг ўзига бўлган муносабатидан норози.
Ўз вақтида "аристократлар" Тимо трансфери учун 47.5 миллион евро сарфлаган. Айни вақтда Доменико Тедеско жамоаси бу пулни тўлашга қодир эмас. Бунинг учун немис клуби Норди Мукиеле ва Илайш Морибани сотиши лозим.
Ўтган мавсумда Вернер АПЛ доирасида 21 учрашувда майдонга тушиб, 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар