Яна бир дарвозабон Саудияга кетмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана `ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Sun Sport" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 28 ёшли камерунлик футболчи келаси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, "қизил иблислар" ўз дарвозабонини сотишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Онана 2023 йил ёзидан бери "Манчестер Юнайтед" дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, дарвозасидан 53 та гол ўтказиб юборди ва тўққиз марта дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Онананинг инглиз гранди билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 32 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!