Яна бир енгилмас боксчимиз океан ортида ғалаба қозонди

  • 11 апрель, 2019, 10:01
  • 0
  • Бокс

Енгилмас боксчимиз - Хуршидбек Норматов бугун тонгда рофессионал боксдаги ўзининг саккизинчи жангини ўтказди.

Бу сафар унга америкалик Кэлвин Меткалф (9-1-1) рақиблик қилди. Ҳамюртимиз ушбу жангда очколар ҳисобига ғалаба қозонди.

Маълумот учун, 24 ёшли Меткалф профи боксдаги дебютини 2016 йилда Жоель Блэйрга қарши ўтказган ва ғалаба қозонган. Умумий ҳисобда 11 бор рингга кўтарилган Меткалф 9 жангни ўз фойдасига ҳал этган. 2017 йил Конор Койлга қарши баҳсда эса очколар ҳисоби бўйича мағлуб бўлган. Сўнгги жангида эса дуранг натижа қайд этган эди.

Хуршидбек Норматов эса профи боксда 7 та жанг ўтказиб уларнинг барчасида зафар қучган эди.

Эслатиб ўтамиз, Нью-Йорк шаҳрида кечадиган мазкур бокс кечасид шунингдек яна бир юртошимиз Баҳодир Жалолов ҳам иштирок этди ва ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!