Баҳодир Жалолов фаолиятидаги дастлабки камарни қўлга киритди
Ads

Тошкент вақти билан бугун тонгда, АҚШда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов “NABF Junior Heavyweight Title” камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилди.

Мазкур жангнинг илк раундидаёқ ҳамюртимиз рақибни техник нокаутга учратди ва профи боксдаги дастлабки камарини қўлга киритди.

Маълумот учун, Баррет шу пайтгача 11 марта жанг олиб борган бўлиб, 7 бор ғалаба қозонган, шунингдек, унинг ҳисобида 2 тадан мағлубият ва дуранг ҳам мавжуд эди.

Ҳамюртимиз учун бу олтинчи жанг бўлди. Жалолов аввалги барча беллашувларда муддатидан аввал рақибларини ер тишлатган. .