Яна бир жаҳон чемпионати қолдирилди

Коронавирус пандемияси сабаб, бир қатор спорт турлари бўйича ўтиши режалаштирилган мусобақалар номаълум муддатга қолдирилмоқда.
 
Соҳил тенниси бўйича 5 июнь куни Италиянинг Террачина шаҳрида ўтиши керак бўлган жаҳон чемпионати ўз вақтида ўтмайдиган бўлди, – дея хабар бермоқда мусобақа директори Жанкарло Ризи.
 
Эслатиб ўтамиз, "WTA" ва "ATP" томонидан ўтказиладиган барча теннис турнирлари жорий йилнинг 7 июнь кунига қадар бекор қилган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!