Яна бир жангчи UFC рўйхатидан чиқарилди
Ўрта вазнда (83.9 кг) иштирок этаётган россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Денис Тюлулин UFC промоушини тарк этди. Бу ҳақида UFC Roster Tracker хабар бермоқда.
Тюлулин ҳозирда 36 ёшда. Россиялик спортчи 2022 йил март ойида UFC да дебют қилди. Жангчи UFC да битта ғалаба ва бешта мағлубиятга эга. Ҳаммаси бўлиб, аралаш яккакурашлар бўйича Денис фаолияти давомида 20 та жангда қатнашиб, 10 та ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган UFC турнирида Тюлули(10-10-1 N/C) АҚШ вакили Седрик Дюма(10-2) билан тўқнаш келганди. Қарама-қаршилик уч раунд давом этиб, якунда америкалик ғалабаси билан тугаганди. Денис учун бу мағлубият қаторасига тўртинчиси бўлди.
Фикрлар